Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 53 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

30 Сентябрь 2020

2020 йил 30 сентябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 717 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 148 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Жиззах вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 234 нафар, Тошкент вилоятида 47 нафар, Наманган вилоятида 27 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Хоразм вилоятида 9 нафар, Навоий вилоятида8 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 53 366 (+396) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 881 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.