Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА 487 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

30 Сентябрь 2020

2020 йил 30 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 825 (+108) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент вилоятида, 25 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 282 нафар, Тошкент вилоятида 90 нафар, Наманган вилоятида27 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Хоразм вилоятида 9 нафар, Навоий вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 53 457 (+487) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 898 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.