Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 378 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

1 Октябрь 2020

2020 йил 1 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 190 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 178 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 212 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафардан бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 53 835 (+378) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 883 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.