Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА 498 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

1 Октябрь 2020

2020 йил 1 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 290 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 97 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 326 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Наманган вилоятида44 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 53 955 (+498) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 863 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.