Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗГА КЕЛГАН РОССИЯЛИК ЯНА БИР ГУРУҲ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ МИССИЯСИ ЯКУНЛАНДИ

2 Октябрь 2020

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистонга Россия Федерациясининг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ташриф буюрганди.

Ушбу гуруҳ Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходимларини жам қилган.

Улар икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашдилар.

Россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳини кузатишга бағишланган тадбир давомида делегация раҳбари Константин Покровский ва анестезиолог-реаниматолог шифокор Ирина Мачулинага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

— Бизга ишонч билдирилганлиги ва ҳамкорликда фаолият кўрсатганлигимиздан хурсандмиз, — дейди тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский. — Бу ердаги шифокорлар билан ҳамкорликдаги ишимиз давомида биз Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида соғлиқни сақлаш тизимини қайта тузгани ва мукаммаллаштиргани, Зангиота туманида коронавирусни даволашга ихтисослаштирилган клиникани қуришга муваффақ бўлганига гувоҳ бўлдик. Aслида, буни қисқа вақт ичида амалга ошириш осон эмас, аммо сиз бунга эришдингиз. Бу ушбу юқумли касалликка қарши кураш жараёнини анча енгиллаштирмоқда. Шифокорларингиз беморларни дунё бўйича доимий равишда ўзгариб тураётган тавсияларга мувофиқ даволашмоқда. Асосийси, уларда хоҳиш ва тажриба етарли даражада. Қолаверса, чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда ўз иш тажрибаларини янада бойитиб ва такомиллаштириб боришмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.