Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 2 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 646 (+192) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 156 нафари Тошкент шаҳрида,21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,10 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 212 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида20 нафардан, Андижон ва Жиззах вилоятларида 12 нафардан, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 54 338 (+383) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 834 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.