Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА 504 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

29 Сентябрь 2020

2020 йил 29 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 354 (+102) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 332 нафар, Тошкент вилоятида 106 нафар, Наманган вилоятида27 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар ҳамда Фарғона вилоятида1 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 52 970 (+504) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 918 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.