Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 519 (+165) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 94 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 52 970 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.