Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 248 нафар, Тошкент вилоятида 106 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар ҳамда Фарғона вилоятида1 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 928 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.