Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗНИНГ 4 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

28 Сентябрь 2020

2020 йил 28 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Қашқадарё вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 51 965 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 168 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.