Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Коронавирус бўйича муҳим саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов жавоб берди.
– Коронавирус инфекциясини юқтирган одамда касаллик аломатлари бўлмаса ҳам атрофидагиларга юқтириши мумкинми?
– Албатта, юқтириши мумкин. Мутахассислар томонидан бир неча маротаба такрорланганидек, коронавирус инфекциясини симптомсиз кечираётган беморлар ҳам вирус юқишига сабабчи бўлишади.
– Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?
– Йўқ, албатта. Коронавирус билан касалланмаган беморларда ҳам ҳид ва таъм йўқолиши белгилари бўлиши мумкин. бу айниқса асаб тизими билан боғлиқ касалликларда кўпроқ учрайди.
– Мен 2 ой олдин COVID-19 билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Қайтадан касалланишим мумкинми?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган беморларда турғун иммунитет шаклланади. Баъзи олимларнинг фиркича, турғун иммунитет 2 ойгача, охирги изланишларга кўра олти ойгача сақланиб қолиши аниқланган. Тадқиқотларда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари тасдиқланмаган.
– Ўқитувчилар мажбуран грипга қарши эмланди. Бу COVID-19 дан қандай ҳимоя қилиши мумкин?
– Грипп ҳам коронавирус каби вирус тури ҳисобланади ва ҳар мавсумда қайталанди.
Гриппга қарши эмлаш чоралари кўрилганда гриппга чалиниш хавфининг олди лдинади. Бироқ бу коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ўтказилмагунча уни юқтириш хавфи сақланиб қолади.
– COVID-19 эмизикли болаларга она сути орқали юқиши мумкинми?
– Олти ойлик кузатувларда коронавирус инфекциясининг она сути орқали онадан болага юқиши тасдиқланмаган.
– Вирус билан касалланиш ҳолати очиқ ҳавода камдан-кам ҳолатда учраса, нега очиқ ҳавода тиббий ниқоблардан фойдаланиш керак?
– Коронавирус инфекцияси гапирганда мулоқотда бўлганда оғиз ва бурун бўшлиғидан чиқиб очиқ икки метр масофагача ҳавода учиб кейин чўкади. Очиқ ҳавода юқиш эҳтимоли кам. Лекин одам гавжум бўладиган жойларда, яъни ижтимоий мулоқот бўладиган жойларда коронавирус юқиши хавфи юқори. Шунга кўра очиқ ҳавода ҳам ниқоб тақиш тавсия этилади.
– COVID -19 пневмонияси билан касалланиб тузалдим. Сочим кўп тўкиляпти, касаллик оқибати бўлиши мумкинми?
– Коронавирус инфекциясига чалиниб тузалганидан кейинги оқибатлар ҳақида жуда кўплаб саволлар туғиляпти. Соч тўкилиши ҳам коронавирус оқибатларидан бири бўлиши мумкин. Сиз тери мутахасиссислиги бўйича шифокрога мурожаат қилишингиз керак бўлади.
– 3 кун олдин COVID-19га ПЗР тест топширгандим, натижа мусбат чиқди. Фақат бурун битиши ва қон босими кўтарилиши бор. Қайси шифокорга учрашишим керак?
– Бундай ҳолатда оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қиласиз. Агар тана ҳарорати юқори бўлиб, нафас етишмаслиги кузатилса тез ёрдам чақиришингиз керак бўлади.