Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗДА 359 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 52 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

28 Сентябрь 2020

2020 йил 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 (+183) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 4 нафардан Навоий ва Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 167 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Наманган вилоятида 54 нафар, Бухоро вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.