Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА 609 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

24 Сентябрь 2020

2020 йил 24 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 966 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 359 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Наманган вилоятида 60 нафар, Жиззах вилоятида 28 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Фарғона вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида ҳам 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 441 (+609) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3078 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.