Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 181 (+215) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафардан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, 8 нафари Тошкент вилоятида,6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 50 441 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 292 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.