Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

1 ОКТЯБРДАН ВРАЧЛАР ВА ФАРМАЦЕВТЛАРГА МАЛАКА ТОИФАЛАРИ БЕРИШ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШГАН АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИ ИШ БОШЛАЙДИ

23 Сентябрь 2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва худудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари хузуридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини берувчи ихтисослашган аттестация комиссиялари фаолияти тўхтатилган эди.

Сўнгра Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 3 июндаги баёнига мувофиқ, карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилди. Ушбу муддат якунлангани муносабати билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари 1 октябрдан қайта бошланмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази директори Аҳрор Ярқулов маълум қилди.

Ихтисослашган аттестация имтиҳонлари барча карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, яъни санитайзерлар, тепловизорлар ёки пирометрлар билан таъминланган, тиббий ниқоб тақилган ва ижтимоий масофа сақланган ҳолда тўғридан тўғри ўтказилиши белгиланган. Аттестация имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида тез орада марказ директори Аҳрор Ярқулов билан қилган суҳбатимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.