Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА 608 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

23 Сентябрь 2020

2020 йил 23 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 447 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 49 832 (+608) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 171 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 632 нафари оғир, 294 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.