Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ РОССИЯЛИК ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

24 Сентябрь 2020

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 18 сентябрь куни Россия Федерациясининг навбатдаги шифокорлар гуруҳи – 35 нафар етук мутахассислари юртимизга келган эди. Бугунги кунда уларнинг бир гуруҳи Қашқадарё вилоятида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудда бўлиб турган россиялик тиббиёт ходимлари билан учрашиб, юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши олиб бораётган ишлар хусусида суҳбатлашди.

Шу ўринда қайд этиш керакки, айни пайтга қадар вилоятда коронавирус қайд этилганлар 1129 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда уларда 1025 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда россиялик шифокорлар вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.