Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Бугун коронавирус бўйича муҳим саволга CC В ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди:
– Ҳозирги кунда бу масала бўйича ягона фикр мавжуд эмас.
Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади, яъни томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш кузатилади.
Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади.
Енгил кечишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар бўлиши тахмин қилинади:
Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;
Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш каби зарарли одатларга эга эмаслиги;
Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;
Коронавирус ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;
Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антитаначалар ҳосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.
Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши мумкин ҳамда ўлимга олиб келиши мумкин.