Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Соғлиқни сақлаш вазирлигида видеоконференция тарзида БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги вакили Ю Ю ва Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова иштирокида “UNFPAнинг 2021-2025 йиллар учун мўлжалланган мамлакат дастури” лойиҳаси таркибига киритилган репродуктив саломатлик компоненти муҳокама қилинди.
Дастурда туғруқ хизмати сифатини ошириш ва оналар ўлимини камайтириш, амбулатор хизматни яхшилаш ва оилани қўллаб-қувватлаш, репродуктив аъзолар онкологик касалликлари диагностикаси ва профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва репродуктив саломатликни шакллантириш масалалари бўйича қатор тадбирлар режалаштирилган.
Шунингдек, БМТнинг Ахолишунослик жамғармаси томонидан мазкур дастур доирасида контрацептив воситалар учун 30 минг АҚШ доллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ва Чирчиқ шаҳрида бачадон раки касаллигининг диагностикаси ҳамда профилактикаси учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш ҳам кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.