Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 22 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 857 (+172) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Тошкент вилоятида, 69 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун кун давомида мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 323 нафар, Тошкент вилоятида 131 нафар, Наманган вилоятида 84 нафар, Самарқанд вилоятида 25 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида3 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 49 224 (+618) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 191 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 608 нафари оғир, 293 нафари ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.