Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 16 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 015 (+239) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 201 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 69 ёшли А.Х. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 65 ёшли Ю.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 231 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 45 422 (+364) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 186 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.