Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Муҳим саволларга жавоблар

17 Сентябрь 2020

Бугун долзарб саволларга CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб беради.

– Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга қандай тавсиялар берасиз?

– Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак;

шу ўринда психологлар тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;

фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;

карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;

фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг;

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;

совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);

фақат тоза ичимлик сувини ичиш;

жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;

чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;

нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;

кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.

Фарзандим поликлиникада бронхиал астма ҳамда сурункали пиелонефрит ташхиси билан диспансер назоратда туради. Мактабга чиқарайми ёки онлайн таълим олгани мақулми?

– Агар фарзандингиз йил давомида тез-тез шамоллаб турса ва унда сурункали касалликлари бўлса, фарзандингиз хавф гуруҳига киради.

Шунинг учун Сиз унинг саломатлиги учун онлайн таълим олишни танлаганингиз мақул.

Чунки бундай болалар касаллик юқтириб олиши осон ҳамда унга касаллик юққан даврда ҳам оғир кечиши хавфи бор.

Шунингдек, сурункали касалликлари бор болалар шифокорлар назоратида доимий даволанишни давом эттиришлари керак бўлади.

Фарзандимнинг аллергияси бор, куз-баҳор ойларида аллергик йўтал безовта қилади. Унга короновирус юққанини қандай билсам бўлади?

– Куз-баҳор мавсумининг бошланиши, ҳаво ҳарорати совиб бориши билан айрим касалликлар юзага чикади. Булар орасида, айниқса аллергия касаллиги кўпчиликни безовта қилади.

Аллергик йўтал узоқрок давом этади ва мавсумий бўлади. Аллергия мавсумий касаллик бўлганлиги сабабли шу даврда бемор ўзининг аллерголог шифокори билан маслаҳатлашиб туриши керак.

Коновирус касаллиги йўталдан ташқари бир қатор симптомлар билан кечади. Масалан, тана ҳарорати кўтарилиши, мушакларда оғриқк, нафас қисиши, таъм ва ҳид йўқолиши ва ҳоказолар.

Агар фарзандингизда йўталдан ташқари шу белгилар намоён бўлса ҳхудудий поликлиникага мурожаат қилинг. Чунки аллергия фонида келадиган короновирус касаллиги нафас сиқиши каби аломатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун фарзандингизда касаллик аломатлари кузатилса дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Дунёда камдан-кам учрайдиган Кавасаки синдроми коронавирус инфекцияси билан боғлиқми? Мульттизимли яллиғланиш синдромининг қандай белгилари мавжуд?

– COVID-19 касаллигининг юқори даражаси кузатилган мамлакаларда болаларда коронавирус инфекциясидан кейин педиатрик кавасакисимон синдром шаклидаги янги касаллик 2020 йил апрель ойидан қайд этила бошланди.

COVID-19 бўлган болалар ва ўсмирларда вақтинчалик ассоцияцияланган Мульттизимли яллиғланиш синдроми (МВС) — COVID-19 инфекциясидан сўнг яллиғланиш билан боғлиқ иммунологик ҳодиса. Ушбу патология инфекциядан сўнг юзага келади ва болаларда COVID-19 га чалингандан 3-5 ҳафта ўтиб ривожланади, қонда антитаначалар аниқланишида пайдо бўлади.

Мульттизимли яллиғланиш синдромининг асосий клиник аломатлари:

24 соат давомида тана ҳароратининг 38,5 даражадан юқори бўлиши;

ошқозон-ичак тракти бузилиши: қоринда оғриқ, қусиш, кўнгил айниши, диарея;

50 фоиз ҳолатларда нафас тизими шикастланиши мумкин, яъни йўтал, оғир пневмония ривожланиши туфайли нафас сиқилиши.

Касаллик босқичларига кўра, танада доғлар, папулалар, конъюктивит, лимфотугунлар катталашиши, киста ва оёқдаги шишлар пайдо бўлиши мумкин;

юракда оғриқлар шаклида юрак-қон томир аломатлари ҳам мавжуд;

шунингдек, тил ва лабда оч қизил рангда қизариш кузатилади.

Таъкидлаш лозимки, COVID -19 билан боғлиқ мульттизимли яллиғланиш синдроми (МВС) болаларда тарқалган касаллик ҳисобланмайди, бироқ айрим болаларда коронавирус инфекциясидан сўнг Кавасаки касаллигига ўхшаш клиник белгилар пайдо бўлиши мумкин ва касаллик юрак мушаклари яллиғланиши, юрак томирлари аневризми ривожланиши ва бошқа орган ва тизимлар шикастланиши белгилари билан оғир кечиши мумкин.

Сан-Антониодаги Техас университети тиббиёт фанлари маркази шифокори Альваро Морейронинг сўзларига кўра, тадқиқот давомида бутун дунёда 1 январдан 25 июлга қадар қайд этилган 662 нафар мульттизимли яллиғланиш синдроми бўлган болалар саломатлиги ўрганилди. Уларнинг аксариятида юрак шикастланиши кузатилган.

Шунингдек, болаларда Кавасаки касаллигида кузатиладиган юрак қон-томирлар кенгайиши ҳам қайд этилган. Тахминан 10% болаларда юрак томир аневризми кузатилган. Аневризм бўлган болалар саломатлиги энг кўп хавф остида.

Яна бир хулоса, мульттизимли синдром бўлган беморларнинг деярли ярми семизлик ва ортиқча вазндан азият чекишган. Шунинг учун ҳам болаларда COVID-19ни олдини олиш чора-тадбирлари аввалгидай долзарб. Ушбу касалликни муваффақиятли даволаш учун эрта ташхислаш ва ўз вақтида муолажа қилиш муҳим ҳисобланади.