Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ ПОРТУГАЛИЯЛИК ТЕНГДОШЛАРИ БИЛАН ПАНДЕМИЯ ШАРОТИДА ТИББИЙ ТАЪЛИМ МАСАЛАСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДИ

17 Сентябрь 2020

Юртимиздаги олий таълим муассасалари орасидан биринчилардан бўлиб халқаро ISO сертификатига эга бўлган Тошкент давлат стоматология институти Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тузилган рейтингда 8 ўринни эгаллаб, тиббиёт олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижани қўлга киритган. Бу таълим даргоҳида ўқитишнинг тўғри йўлга қўйилганидан далолат.

Муассаса Халқаро стоматологлар федерацияси, Европа кариесология ассоциацияси, Халқаро тиббиёт талабалари уюшмалари федерацияси, Америка ринологлар жамияти ҳамда Япония жарроҳлар уюшмасининг тўлақонли аъзоси сифатида халқаро тадбирларда фаол иштирок этиб келади.

Шундай тадбирлар доирасида Тошкент давлат стоматология институти талабалари ва Португалиянинг “Коимбра” университети талабалари ўртасида пандемия шароитидаги талабаларнинг роли тўғрисида онлайн конференция ўтказилди.

Португалиянинг “Коимбра” тиббиёт университети фаоллари ва Тошкент давлат стоматология институти “Ёшлар иттифоқи” кенгаши фаол талабалари биргаликда ўтказган онлайн конференциянинг асосий мавзуси «Ўзбекистон-Португалия. Тиббий олий таълим талабаларининг падемия шаротидаги роли » масаласида бўлди.

Ушбу мулоқот орқали талабалар таълим давомида олган билимларини ўзаро ўртоқлашишди. Шунингдек талабалар ўзаро алоқаларни кенгайтирган ҳолда Португалияга тажриба алмашуви учун боришга келишилди.

Бундан аввалроқ институтда Тошкент давлат стоматология институти томонидан «COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистон ва Россияда олий тиббий таълим тизимларининг мослашиш концепцияси » мавзуcида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.