Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 496 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

17 Сентябрь 2020

2020 йил 17 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 627 (+242) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 188 нафари Тошкент шаҳрида, 41 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) ҳамда пойтахтлик 69 ёшли Б.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 342 нафар, Тошкент вилоятида 71 нафар, Наманган вилоятида50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 45 970 (+496) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 244 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.