Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 18 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 994 (+233) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 157 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, яна 12 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 46 092 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 485 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.