Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗГА РОССИЯЛИК ЯНА БИР ГУРУҲ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КЕЛИШМОҚДА

18 Сентябрь 2020

Аввал хабар берганимиздек, Россия Федерациясининг 40 га яқин етук мутахассислари юртимизда бир ой давомида бўлганди. Бугун эса Ўзбекистонга ушбу мамлакатдан яна бир тиббиёт ходимлари гуруҳи ташриф буюриши кутилмоқда.

Ушбу гуруҳ Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург шифокорлар, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходимларини жам қилган. Гуруҳ раҳбари – тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский.

Бугун юртимизга учиб келиши кутилаётган гуруҳ аъзолари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.