Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Барно Абдусаматова, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:
— ПЗР – юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали бор-йўқлиги аниқланади.
Нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Касалликнинг яширин даврида ҳам барвақт ташхис қўйиш имконини беради.
Антитела экспресс тест усули мавжуд - касалликнинг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули.
Қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антителалар мавжуд-мавжуд эмаслигини аниқлаш мумкин.
Экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини, ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор-йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.