Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 42 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ

8 Сентябрь 2020

2020 йил 8 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 418 (+137) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент вилоятида, 54 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 181 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида5 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 41 898 (+304) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 160 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.