Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 11 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 927 (+248) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 47 нафари Самарқанд вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 6 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида, 5 нафардан Фарғона ва Хоразм вилоятларида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак) ҳамдапойтахтлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл), жами2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 42 555 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 997 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйичадаво чоралари кўрилмоқда. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.