Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

9 Сентябрь 2020

2020 йил 9 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 557 (+139) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, яна6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 41 898 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 297 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйичадаво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.