Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
CCB ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим бўлган саволларга жавоб берди
– Пандемия шароитида ўқув марказлар фаолияти қандай тартибда ташкил этилади?
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пандемия шароитида ташкилотлар ва корхоналар, жумладан хусусий мактаб ва боғча, шу билан бирга хусусий ўқув марказларда иш фаолиятини ташкил этиш борасида вақтинчалик САНПИН қоидалари ва меъёрлари тасдиқланган.
Мазкур САНПИН қоидалари ва меъёрлари асосида хусусий мактаблар, боғчалар ва ўқув марказларга қуйидагилар белгилаб берилган:
барча корхона ва ташкилотларда ташриф буюраётганларни фильтрдан ўтказиш (тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалари билан қўлларга ишлов бериш), шу билан бирга агар имконият бўлса ниқоблар ва қўлқоплар билан таъминлаш;
ҳар бир қаватларда антисептик воситалари билан қўлларни ишлов бериш ёки қўлларни совун билан ювиш имкониятларини яратиш;
кундалик хлор таркибли воситалар билан тозалов ишларини олиб бориш ва белгиланган тартибда ДСЭН билан келишган ҳолда бирламчи ва кейинчалик шартнома асосида биноларни дезинфекциялаш;
дарсларни ташкил этиш борасида – 2 метрлик масофани сақлаган холда таълим олувчиларни жойлаштириш, бунда аудиторияларни катта кичиклигидан келиб чиққан ҳолда таҳсил олувчилар сони 10-15 тадан ошмаслиги керак;
барча ўқувчилар ниқобда бўлишлари керак ва ҳар 2-3 соатда ниқобларни алмаштириш талаб этилади;
хоналарни кунига 2-3 марта шамоллатиш;
дарслар давомийлиги ўқув маркази белгилаган тартибда ўтказилади, лекин 30-40 минут оралиғида хоналарни шамоллатиш учун ўқувчиларга танаффуслар бериш;
имкон булса, барча дарслар тугаганидан сўнг хоналар ҳаволарини КВАРЦлаш тавсия этилади.
– Боғчага борадиган болани вирусга қарши қачон эмлаш керак ва қаерга мурожаат қилиш мумкин?
– Сизни саволингизда айнан қайси вирусга қарши эмлаш келтирилмаган.
Мактабгача таълим муассаларига биринчи бор чиқишингиз бўлса, эмлаш жадвалига киритилмаган маълум бир вируслар (яъни гепатит А, грипп вирусларига) қарши эмлатиш керак бўлади.
Бундай ҳолатларда сиз яшаб турган жойингизда жойлашган КТМП, ОП, ҚОП ёки ҚВПда УАШ ёки педиатрга мурожаат этсангиз, яшаш жойингизда бу вирусларга қарши эмлатиш мумкин бўлган яқин бўлган жойни айтишади. Ёки яшаш жойингизга яқин бўлган хусусий вакцинация марказига мурожаат этишингиз мумкин.
– Сурункали гепатит касаллиги бор ўқитувчилар мактабда ишлаши қай даражада хавфли?
– Сурункали гепатити бор шахслар коронавирус инфекцияси оғир кечиши кўра хавф гуруҳига кирадилар.
Улар имкон қадар бошқалар билан камроқ алоқада бўлишлари лозим. Болалар касалликни енгил ёки симптомсиз ўтказишлари ва вирус ташувчиси бўлишларини ҳисобга олган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.
Сурункали гепатит билан оғриган беморларда коронавируснинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ поликлиника шифокорига мурожаат қилишлари ва ўз вақтида муолажаларни бошлаш керак.