Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 8 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 281 (+174) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 74 ёшли И.У. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 131 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Бухоро вилоятида8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 41 825 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 098 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.