Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА 397 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

6 Сентябрь 2020

2020 йил 6 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 663 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 279 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар ҳамда Наманган вилоятида2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 41 277 (+397) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 038 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 375 нафари оғир, 219 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.