Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Шу йилнинг 6 сентябрь куни мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида 293 ҳолатда касаллик қайд этилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд , Сурхондарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 397 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 663 нафар бемордан 41 277 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 038 нафар бемордан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.