Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 7 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 775 (+112) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 58 ёшли Ё.О. (аёл) ҳамда Жиззах шаҳрида яшаган 36 ёшли Д.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 41 277 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 148 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.