Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

31 август куни мамлакатимизда 365 ҳолатда касаллик қайд этилди

31 Август 2020

Шу йилнинг 31 август куни мамлакатимизда 365 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида жами 456 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 893 нафар бемордан 39 275 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2298 нафар бемордан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда. @ssvmatbuotkotibi