Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 1 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 994 (+101) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак),жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 39 275 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 397 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйичадаво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.