Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 40 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ

1 Сентябрь 2020

2020 йил 1 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42127 (+133) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 114 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Қашқадарё вилоятида,2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 2 нафардан Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор,Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл) вафот этди.

Бугун шу соатга қадар пойтахтимизда 129 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 39538 (+263) нафар коронавирус инфекциясига чалинганфуқаролар дарддан фориғ бўлишди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 2266 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.