Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 42 797 нафарни ташкил қилмоқда

3 Сентябрь 2020

2020 йил 3 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 797 (+109) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 52 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, яна 7 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 5 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор,Мирзо Улуғбек туманида яшаган 53 ёшли Х.Р. (эркак) вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳрида 155 нафар, Тошкент вилоятида 93 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Хоразм вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 40 176 (+293) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 287 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.