Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 540 (+103) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Тошкент вилоятида, 23 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Каттақўрғон туманида яшаган, Хоразм вилоятида даволанган 44 ёшли О.Х. (эркак) ҳамда Янгийўл туманида яшаган 63 ёшли Н.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 103 нафар, Тошкент шаҳрида 98 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 39 883 (+219) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 328 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.