Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Шу йилнинг 2 сентябрь куни мамлакатимизда 304 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 219 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 540 нафар бемордан 39 883 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 328 нафар бемордан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.