Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗДА 40 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

3 Сентябрь 2020

2020 йил 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42688 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 40081 (+198) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2274 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.