Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ КОЛЛЕЖ ВА ТЕХНИКУМЛАРГА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОНЛАЙН ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

3 Сентябрь 2020

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидагитиббиёт коллежлари ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари га абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни давом этмоқда. Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 25 сентябрга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баённомаларига асосан, тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар қатори, соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги коллеж ва техникумларга ҳам грант ҳамда тўлов-контракт асосида қабул квоталари белгиланди.

Унга кўра, тизимдаги мавжуд 28 та тиббиёт коллежларига 832 нафар грант, 14 346 нафар тўлов-контракт, 47 та Жамоат саломатлиги техникумлари га эса 967 нафар грант, 22 543 нафар тўлов-контракт, жами1 799 нафар ўқувчи грант асосида ҳамда 36 889 нафар ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шундай қилиб, республика бўйича 38 688 нафар ўқувчи тиббиёт коллежлари ва Жамоат саломатлиги техникумларига қамраб олинади.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлари билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилганCall-маркази (71 246-11-92 телефон рақами)га, шунингдек, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари да ташкил этилган Call-марказларига мурожаат этишлари мумкин. Ушбу марказлар ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 га қадар фаолият кўрсатади.

Коллеж ва техникумларга онлайн қабул жараёни билан боғлиқ янгиликлар ҳақида яна қўшимча маълумотларни бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.