Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/3808