Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 27 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 65 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Тошкент шаҳрида,14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Қарши шаҳрида яшаган 50 ёшли Б.Х. (эркак) вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 458 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Самарқанд вилоятида18 нафар, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида7 нафардан, Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 949 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 279 нафари оғир, 133 нафари ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.