Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 38 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

29 Август 2020

2020 йил 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41067 (+114) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида, яна 8 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб юртимизда 38250 (+303) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2510 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.