Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

27 август куни мамлакатимизда 393 ҳолатда касаллик қайд этилди

27 Август 2020

Шу йилнинг 27 август куни мамлакатимизда 393 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 638 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 447 нафар бемордан 37 200 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 949 нафар бемордан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.