Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 28 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 613 (+166) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 63 ёшли М.К. (эркак) ҳамда 59 ёшли М.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 37 200 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 113 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 279 нафари оғир, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.