Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 40 720 нафарни ташкил қилмоқда

28 Август 2020

2020 йил 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 (+107) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 85 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 74 ёшли Р.У. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 56 ёшли С.У. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 673 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 873 нафарга (93 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.