Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 40 195 нафарни ташкил қилмоқда

27 Август 2020

2020 йил 27 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 195 (+141) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, яна 3 нафари Навоий вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) ҳамда Чилонзор туманида яшаган 83 ёшли А.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 36 562 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 338 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.